Биз хакимизда
Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси Навоий вилояти Хатирчи тумани Янгирабод шаҳри, А.Яссавий кўчаси 76-уй да жойлашган бўлиб, бу корхона ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Муассис буйруқлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Уставига мувофиқ амалга оширади.Корхонага қарашли 4 та йўл бўлимлари, 1 та асфальт ишлаб чиқариш цехи, 4 та пудрат бўлими, 1 та тула ва ўрта таъмирлаш бўлимлари мавжуд ва улар бевосита корхонага бўйсунади. Корхона ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади ва Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига бўйсунади.
Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПК-2776-сон қарорига мувофик Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат кўмитаси ташкилий тузилмасига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль Йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 1- мартдаги 06-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4545 сонли карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда – “Муассис”)нинг ташкилий таркибига киритилган. Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Хатирчи туман йуллардан фойдаланиш давлат муассасаси этиб қайта номланган.
Хатирчи туман ҳокимининг 2017 йил 24 февралдаги Қ-952 сонли қарори билан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. Корхона ўз Уставига эга бўлиб, шунга асосан фаолият юритади. Корхона устав фонди 407 304.20 минг сўм миқдордаги асосий воситалардан ташкил топган ва тўлиқ шакллантирилган.
Корхонанинг асосий фаолият тури:
• Автомобил йўлларини қурилиш монтаж ишларини бажариш ва махсус таъмирлаш;
• Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли автомобиль йулларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш;
• Қурилиш объектларини материаллар ва моддий техника таъминоти билан таъминлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига зид бўлмаган бошқа барча фаолиятларни амалга оширади.
Корхонанинг умумхўжалик фаолиятини бошқариш корхона директори томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
• иқтисод ва молиялаштириш;
• технология ва ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш;
• ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
• ижтимоий ривожланиш;
• ишлаб чиқариш хавфсизлиги, мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш.